2019 йил 30 сентябрьдаги Вазирлар махкамасининг “ Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823 –сонли қарори мазмун мохиятини ўрганиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий – аҳлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора – тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек халқ таълими тизими ходимларининг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш мақсадида 2019 йил 30 сентябрьдаги Вазирлар махкамасининг “ Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823 –сонли қарори мазмун мохиятини ўрганиш юзасидан 16 — умумий ўрта таълим мактаб жамоаси ўқув семинари бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилишни мактаб ЎТИБДЎ Ф.О.Ҳайдаров олиб борди. Йигилишда Ф.Ҳайдаров қуйидагилар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.
“Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ таништирилди. Жумладан ушбу Низом 8 боб, 35 банддан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

SAMSUNG CSC


Йиғилганларга, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига хар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга хамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва мехр-оқибат рухида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ хажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ хисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача устама белгиланиши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Бундан ташкари ушбу Низомга кўра педагог ходимларнинг фаолиятини бахолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорда устама ҳақ белгиланиши мумкинлигини айтиб ўтилди:
65 – 70 балл тўпласа – 10 %, 71 – 75 балл тўпласа – 15 %, 76 – 80 балл тўпласа – 20 %, 81 – 85 балл тўпласа – 25 %, 86 – 90 балл тўпласа – 30 %, 91 – 95 балл тўпласа – 35, 96 – 100 балл тўпласа – 40%.
Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти қуйидаги мезонлар асосида баҳоланиши айтиб ўтилди:
1. Синф журналларидаги чораклик баҳоларнинг ўртача қиймати
2. Фан олимпиадаси, билимлар беллашуви ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шахар) босқичида ўқувчисининг иштироки
3. Бошланғич синф ўқитувчиларининг фаоллиги, умумтаълим муассасасидаги кичик танловлар, тадбирларда ўқувчилари билан фаол қатнашиши
4. Ўқитувчи иш тажрибасининг мактаб, туман, вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилганлиги
5. Педагогик иш стажи
6. Синф рахбарлигининг самарадорлиги
7. Ўз вақтида малака оширишдан ўтганлиги
8. Синфдан ташқари ишлари ва тўгарак машғулотларининг самарадорлиги
9. Илмий – ижодий ишлари
10. Умумтаълим муассасасининг жамоаси, ота – оналар ва ўқувчиларнинг ўқитувчи фаолиятига берган бахоси.

SAMSUNG CSC

Бундан ташкари Вазирлар махкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823 – сонли қарори қабул қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари ҳақида хам айтиб ўтилди
Жумладан:
1. Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги275 – сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005й., 12-сон, 63-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбоши ва қарорга 4-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2011 йил 20 июндаги 183 – сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 56-модда) илова 9-бандининг “г” кичик банди.
3. Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб хисоблаш тўғрисида” 2016 йил 26 апрелдаги 122 – сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 78-банди.

SAMSUNG CSC