“Давлат   тилим-ифтихорим,  ғурурим”

2019-йил  19-октябр  куни  семинар  ўтказилди. Семинарда    ТХТБдан
М. Халилова    ва У. Аҳмаджонова,  ҳамда   тумандаги   мактаб  ўзбек  тили фан ўқитувчиларидан   20   нафари   ташриф  буюришди.
Шу  куни семинар   иштирокчилари  тантанали  равишда  кутиб  олинди  ва  мактаб  файесида  5 та  ташаббус   бўйича  ташкил  этилган   ўқувчилар  ижодий   ишидан  лавҳалар  намойиш  этилди.   Сўнгра дастурда  белгиланган соат  асосида  8-А рус синфда   ўқитувчи Ш.А. Шадманованинг   ўзбек  тили  фанидан   “Буюк  алломалар”  мавзусидаги   очиқ  дарси,
1-“Б”  синфда  ўқитувчи  Н.Толибованинг    ёзув  фанидан  “Д   ҳарфининг  ёзилиши”   мавзусидаги тўгарак  машғулоти, 6-Б синфда  ўқитувчи  Г.О.Хўжамованинг адабиёт  фанидан   Жанни  Родарийнинг  “Ҳуришни  эплолмаган  кучукча”  эртаги   мавзусида   очиқ  дарси,
2-Г  синфда  ўқитувчи   Ш.Назарованинг “Она  тилим- жону  дилим!”  мавзусида маънавият   соатлари  кузатилди.Дастурнинг  якуний  қисмига   асосан  мактаб  фаоллар  залида  “Давлат   тилим-ифтихорим,  ғурурим”   мавзусидаги  бадиий  кеча  ташкил  этилди. Тулиқ ўқиш

«Маърифат ва диний бағрикенглик»

Mактабда Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2019 йил 4-сентябрдаги “Диний- маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисда”ги ПҚ-4436-сонли.қарори ижроси юзасидан  2019 йил 17-октябр куни  ҳуқуқбузарликлар олдини олиш мақсадида Зафаробод  ИИБ инспектори Б. Саломов билан ҳамкорликда ўқувчилар давомати таҳлили олиб  борилди. Зафаробод ИИБ инспектори Б. Саломов ўқувчилар билан  Ўзбекистоннинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясининг қабул қилинганлиги ҳақида суҳбат ўтказди.